Россиялик телебошловчи Ксения Собчак Алексей Навальний билан уюштирган интервьюсида “Ўзбекистонда ҳеч ким Пушкин ҳақида билмайди”, дея таъкидлаган ва унинг суҳбатдоши ҳам бу фикрга қўшилган. Табиийки, бу гап ўзбекистонликларга хуш келмади ва улар Собчак ҳамда Навальнийга жавобан флешмоб амалга оширишди, деб ёзмоқада «Qalampir.uz» сайти.
Акция иштирокчилари интернет тармоғига видеолар жойлаб, Александр Сергеевич Пушкинни қанчалик яхши билишини унинг асарлари орқали исботлаб беришди. Айниқса, 4 ёшли қизча рус шоирининг “У лукоморья дуб зелёный” шеърини ёддан айтиб берди.
Видео муаллифларидан бири Тошкентда Пушкин кўчаси, майдони, метро бекати ва ҳайкали борлигини қайд этиб, Собчак ҳамда Навальнийни меҳмонга таклиф қилди:
“Келинг, меҳмон бўлинг, биз қандай маданият билан яшаётганимизни кўринг. Ўзингизнинг маънавий дунёнгизни бойитинг. Ўзбекистонда Пушкин кимлигини билишмайди, деб айтиб ўзингизни бу қадар нодонлардай тутманг. Биз Пушкин, Блок, Есенин, Маяковский, Лермонтов, Грибоедов, Гоголь, ҳаммасини биламиз. Сиз эса биз ҳақимизда ҳеч нарса билмайсиз, буни суҳбатингиз орқали исботладингиз”, дейди акция иштирокчиси.
Бошқа бир видео муаллифи эса Пушкин ҳайкали ёнида селфи қилиб, шоирни Ўзбекистонда қанчалик яхши билишини кўрсатган.
Акция, шунингдек, барча ижтимоий тармоқларда кенг ўтказилмоқда. Instagram’да эса ўзбек санъаткорлари махсус хештегни ишга тушириб, Собчак ва Навальнийга жавобан ҳаракат қилишга фойдаланувчиларни чорламоқда.
Ўзбекистонда Пушкинни нафақат яхши билишади, балки у энг севимли хорижлик шоирлардан бири ҳисобланади. Унинг асарларини нафақат рус тилида, балки ўзбек тилидаги таржималарини ҳам 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир ўзбекистонлик севиб ўқийди ва ёд олади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин