date

«Башакшеҳир» ўз майдонида «Фенербаҳче» билан дуранг қайд этди

«Башакшеҳир» ўз майдонида «Фенербаҳче» билан дуранг қайд этди

Туркия Суперлигасининг 15-турида Нури Шахин бошчилигидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида турнир жадвалида 2-ўринда бораётган "Фенербахче" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 64-дақиқада эса ПСЖнинг собиқ футболчиси Милан Шкриньяр ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 81-дақиқага келиб эса Аббосбек Файзуллаев ўрнига захирадан майдонга тушган Бертуг Йилдирим орадаги фарқни йўққа чиқарди ва жамоасига муҳим очкони тақдим этди. Аббосбек Файзуллаев 71-дақиқада захирага олинди. Қолаверса, у 46-дақиқада сариқ карточка билан жазоланди.

Туркия Суперлигаси. 15-тур
Башакшеҳир — Фенербаҳче 1:1
Голлар: Йилдирим 81 – Шкриняр 64
Башакшеҳир — Шенгезер, Омер Али, Дуарте, Ба, Опери, Кемен, Умут (Эргун, 86), Файзуллаев (Йилдирим, 71), Ҳарит, Шомуродов.
Фенербаҳче — Эдерсон,Алварес, Ойдин, Демир, Меркан (Браун, 57), Семеду (Актуркўғли, 20), Шкриняр, Асенсио, Дуран, Фред, Талиска (Нене, 57)
Огоҳлантиришлар: Ҳарит 17, Файзуллаев 46 – Алварес 29, Меркан 52, Браун 73

Маълумот ўрнида, "Башакшеҳир" ушбу беллашувдан сўнг очколар сонини 17 тага етказиб олиб, 9-ўринга чиқиб олди. "Фенербахче" эса 33 очко билан 2-ўринни мустаҳкамлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Башакшеҳир» ўз майдонида «Фенербаҳче» билан дуранг қайд этди