Юлдуз Усмонованинг тилла тақинчоқларини ўмариб кетишди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га таяниб «Дарё» ёзмоқда. Гап Ғиждувон тумани Гаждумак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Юлдуз Усмонова ҳақида бормоқда. Унинг ҳузурига ўтган йил куз кунларининг бирида икки нотаниш аёл келади.
«Эски палтоларнинг ёқасини, танга, тилла тақинчоқлар сотиб оламиз», — дейишади улар. Юлдузнинг қулоғидаги зирак сўзамол аёлларнинг эътиборини тортади.
— Сингилжон, хоҳласангиз, зирагингизнинг тилла ёки тилла эмаслигини бир зумда аниқлаб берамиз, — дейди уларнинг бири.
Кутилмаган меҳмонларнинг гапларига маҳлиё бўлиб қолган уй бекаси зирагини ечиб, узатади. «Ҳожатбарорлар» уни қандайдир суюқликка ботиришади. Сирға қорайиб қолади. Шу тариқа Юлдуз уларга икки жуфт зираги ва тилла занжирини ҳам чиқариб беради. Суюқликка тушгач, улар ҳам қорамтир тусга киради. Шунда ўзини «Нафиса» деб таништиргани қорайган тақинчоқларни икки соат ичида тозалаб келтириб берамиз, дейди ва ўзининг зирагини Юлдузга гаров тариқасида қолдиради.
Нотаниш меҳмонлар икки тугул беш-олти соатдан кейин ҳам қайтиб келишмади. Ҳе йўқ, бе йўқ, 1 миллион 600 минг сўмлик 2 жуфт зираги ва баҳоси 1 миллион сўмлик тилла занжиридан айрилган уй бекасининг юрагига қил ҳам сиғмай қолди. Ҳаловатини йўқотган аёл ички ишлар бошқармасига мурожаат қилди.
Қидирув ишлари бошлаб юборилди. Фирибгар аёллар қаёққа ҳам қочиб боришарди. Уларни топишди. Соддадил Юлдуз Усмоновани чув туширганлар Фарғона водийсидан бўлган С. Д. ва Х. С.лар экани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Юлдуз-чи, дерсиз. У учун бу бир сабоқ бўлди. Акс ҳолда етти ёт кишиларнинг найрангига учиб, панд еб қолмаган бўларди, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»