00:20 / 13.03.2018
4 074

Табиатда "энг тез айланувчи жисм" нималиги аниқланди

Табиатда "энг тез айланувчи жисм" нималиги аниқланди
Олимлар табиатда қандай таналар энг юқори айланиш тезлигига эга эканлигини аниқлашди. Бундай жисмлар Ruellia ciliatiflora туридаги ўсимликнинг уруғлари экани аниқланди. Бу уруғлар ўсимликдан отилиб чиққанда сониясига 1600 мартагача айланар экан.

Мутахассисларнинг айтишича, ушбу ўсимлик уруғларини тарқатишнинг антиқа усули – баллистихорияга эга. Баъзи ўсимликлар уруғларини ҳайвонлар тарқатса, бошқалариникини шамол тарқатади. Баллистихория методи эса уруғларни катта тезликда улоқтиришга имкон беради, бу эса уруғларга 6 км гача масофани кечиб ўтишда ёрдам беради.

Олимлар кўпроқ тафсилотларни билиш учун юқори тезликдаги режимда (сониясига 20 мингта кадр) тасвирга олувчи фотокамерадан фойдаланишган. Аниқланишича, Ruellia ciliatiflora уруғлари унинг тарновчага ўхшаш қисмидан отилиб чиқади. Бу тарновчанинг вазифаси уруғнинг парвози йўналишини бериш ҳисобланади. Уруғлар горизонтга 40 градус бурчак остида отилади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларича, ушбу бурчак катта масофаларни енгиб ўтиш учун оптимал қийматдаги бурчак ҳисобланади.

Уруғлар катта айланиш тезлиги эса унинг муайян тузилишига боғлиқ. Олимларнинг таъкидлашича, Ruellia ciliatiflora’га кўпайишнинг бундай усулига мослашиш учун минглаб йиллар керак бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Табиатда "энг тез айланувчи жисм" нималиги аниқланди