
7–21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри Ислом Бирдамлиги ўйинларига мезбонлик қилади. Бу нуфузли спорт мусобақасида 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.
Белгиланган дастурга кўра, дзюдо бўйича беллашувлар 8–10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу кунларда эркаклар ва аёллар ўртасидаги вазн тоифаларида ғолиблар ҳамда совриндорлар аниқланади. 10 ноябр куни эса аралаш жамоавий мусобақалар ташкил этилади ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳам унда иштирок этади.
Терма жамоа мураббийлар штаби мусобақада қатнашадиган таркибни расман тасдиқлади. Унга кўра, ҳар бир давлатдан кўпи билан 12 нафар (7 эркак ва 5 аёл) дзюдочи қатнашиши мумкин.
Эркаклар таркиби қуйидагича:
-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-90 кг: Шаҳзод Шарипов
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
Аёллар таркиби эса қуйидагича шакллантирилган:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Муҳайё Ахматова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-78 кг: Маржона Кўчимова
+78 кг: Умида Ниғматова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Жамоа мураббийлари — Алексей Будолин, Андрей Штурбабин, Раҳим Субхонов ва Азиз Ташматов. Уларга шифокор Азиз Қаюмов, массажчи Жавлон Ҳасанов ҳамда психолог Лола Агзамова ҳамроҳлик қилади.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси маълумотига кўра, спортчиларимиз ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда ва улардан юқори натижалар кутилаётгани таъкидланди. Ар-Риёддаги беллашувлар нафақат медаллар учун, балки келгуси йирик чемпионатлар олдидан жамоанинг синов майдони бўлиб хизмат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!