Фаол тадбиркор ким? Нафақат рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, ишлаб чиқаришга инновацияни олиб кирган ишбилармон инсон. Тадбиркор бўлиш учун инсонга иқтидор, қобилият, уддабуронлик ва меҳнатсеварлик керак.
Юртимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кучайтириляпти, бизнесни ташкил этиш ва юритишга ҳар томонлама кўмак кўрсатилиб, сифатли давлат хизматлари тақдим этиляпти. Чет эл инвестицияларининг кенг жалб этилиши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти ташқи бозорларга чиқишига кенг имконият яратилмоқда.
Мазкур жараёнда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бермоқда. Хўш, тадбиркор Палатанинг қандай ёрдамидан фойдаланиши мумкин?
— Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз фаолиятини йўлга қўйишда уларни қўллаб-қувватлаш асосий мақсадимиздир, — дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом ЖАСИМОВ. — Тадбиркорлик субъектлари манфаатлари ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида ўтган йили Палата томонидан 44 059 та даъво аризаси киритилиб, шундан: 34 366 таси қаноатлантирилган, 217 таси рад этилган, қолганлари ҳозирда судларда кўрилмоқда.
— Тадбиркорларга ҳалиям эскича, «тадбиркорми, демак, ўғри» қабилида муносабат кўрсатиш ҳоллари учрайдими?
— Бу каби ҳолатлар, афсуски, ҳалиям учрайди. Бир ногирон новвой опа маҳаллада нон ёпишни йўлга қўйган. Бироқ маҳалла оқсоқоли унинг новвойхонасини қулфлаб, тўрт ой ишлашга йўл қўймабди. Шунда у ёрдам сўраб, Палатага мурожаат қилган. Хуллас, Палата суд орқали унинг тадбиркорлигини тиклашга ва кўрилган моддий зарарнинг қопланишига амалий ёрдам берди.
— Экспорт қилувчи тадбиркорнинг хорижлик харидорга келишувдагидан мутлақо бошқа сифатдаги маҳсулотни ўтказмоқчи бўлиши ўзи ўтирган шохни кесиш эмасми?
— Бундай тадбиркор нафақат ўз ишининг белига тепади, балки бошқа, ҳалол экспортчиларнинг ҳам номига доғ туширади. Кейин ўша хорижлик харидор бошқа юзтасининг фикрини салбий томонга ўзгартириб юбориши мумкин. Хуллас, бундан ўта салбий ва зарарли ижтимоий фикр келиб чиқади. Гап шундаки, экспортга маҳсулотлар «Made in Uzbekistan» белгиси остида чиқади, яъни давлатимиз номидан. Аслида экспортчи тадбиркор ўз фаолиятига ҳалол ва виждонан ёндашиши керак. Бири калта ўйлаб, бошқаси қонун-қоидаларни яхши тушунмай, хуллас, турли сабаблар билан шундай қилади. Аммо маҳсулотини ноҳалол йўл билан ўтказишга уринганларни экспорт қилиш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум қилиш керак, деб ўйлайман.
Мисол учун, бир тадбиркор уч хил навдаги 149 тонна олмани музлатгич омборга битта ҳароратга қўйган. Аммо бу нотўғри. Аслида уч нав уч хил ҳароратда сақланиши лозим. Хуллас, маҳсулотнинг кўпи яроқсиз ҳолга келган. Тадбиркор палатага мурожаат қилганида, унга бундай маҳсулотни экспортга жўнатмаслиги тушунтирилган. Бироқ у ички бозор нархига рози эмас. Хуллас, тадбиркорнинг боши қотган...
Шу каби ва бошқа ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Палата қошида жами 6 та ўқув маркази, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида, Қашқадарё, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида нодавлат таълим муассасалари ташкил этилган бўлиб, 2017 йилда жами 3 883 та фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқаролар ўқитилди. Германия халқаро ҳамкорлик маркази молиявий кўмагида 27 нафар тадбиркор хорижда амалиёт ўтади. Яқинда Грецияга ҳам тадбиркорларни олиб бориб келдик. Улар тажриба алмашиб қайтдилар. Хуллас, бу борада доимий ҳаракатда ва изланишдамиз.
«Оила даврасида» мухбири
Нурпўлат НУРҚУЛОВ
Нурпўлат НУРҚУЛОВ
Манба: Od-press.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин