date

Ноёб актриса Шаҳзода Матчонова ҳақида 7 қизиқарли факт

Ноёб актриса Шаҳзода Матчонова ҳақида 7 қизиқарли факт

Актриса Шаҳзода Матчонова ҳақида кўпчилик билмайдиган бир қатор қизиқ маълумотлар:

1. Ҳеч ҳам актриса бўлишни орзу қилмаган юлдуз 1987 йилнинг 8 август куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган ва санъаткорлар хонадонида вояга етган.

2. 2016 йилнинг 25 ноябрь куни Омар исмли йигит билан оила қурган. Ёшларнинг никоҳ тўйлари Тошкентдаги энг катта рестаранларнинг бирида бўлган. Ҳатто, у сохта куёв эканлиги ҳақидаги гап-сўзлар тарқалганди. Шундан сўнг актриса шахсий ҳаёти ҳақида гапирмади. Одамларнинг эътибори ҳам сусайди.

3. Ўзбек, Қорақалпоқ театр ва кино актрисаси Шаҳзода Матчонова овқат қилишни ёқтирмайди ҳамда лифтга ёлғиз чиқишга қўрқади.

4. Актриса 2019 йил Instagramдаги Storys`ларнинг бирида "Ажрашганмисиз?" деган саволга "Ҳа" деб жавоб берди.

5. Малумотларга кўра, 2-марта оила қурган ва Рания исмли қизалоқни дунёга келтирган.

6. Шаҳзода Матчонова Ўзбек фильм директори назарига тушади. Ундан сўнг режиссёр Зебо Наврўзова унинг суръатларини кўриб кастингга таклиф қилади ва кастингдан ўтади.

7. 2007 йилда хонанда Шохруҳхон билан "Апрел-май" фильмида илк бор ролини ижро этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ноёб актриса Шаҳзода Матчонова ҳақида 7 қизиқарли факт