
Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланиш ҳолатларига қарши назорат кучайтирилди. Транспорт назорати инспекцияси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 19 632 та қоидабузарлик аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилган.
Октябр ойидан бошлаб, “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” ДМ ходимлари планшетлар билан таъминланди. Энди улар йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан мустақил равишда маъмурий баённома тузиш ҳуқуқига эга.
Тошкент шаҳар транспортида тўланмаган йўл ҳақлари ва бу ҳолатларга қарши курашишда назоратни кучайтириш, шаҳар транспорти тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.