
Ҳиндистонда одамлар учун хавф туғдираётган бўриларга қарши курашиш мақсадида махсус дронлар ва бошқа қуролли тизимлардан фойдаланилаётгани хабар қилинди. Ушбу техникалар бугунги кунда Уттар-Прадеш штатидаги ёввойи бўриларни кузатиш ва уларнинг одамларга ҳужумларини аниқлаш учун ишга солинган. Cўнги уч ўйда 9та ўлим ҳолати қайд етилган бўлиб, кўпчилик қурбонлар болалар ҳисобланади. Бу ҳақда машҳур Le Figaro нашри хабар берди.
Йиртқичлар, анъанавий равишда, кундузи ҳам ҳужум қила бошлашди. Умуман олганда, бўрилар одатда одамларга ҳужум қилмайди, аммо уларнинг кундузги фаоллашишига яшаш муҳити ёки очлик сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Рама Сингх Ядав, Ўрмон хўжалиги ходими, дронлар, фототузоқ камералар ва снайпер гуруҳлари шу мақсадда жалб қилинганини маълум қилди.
Мисол тариқасида, 29 ноябрь куни бир бўри онанинг ёнида ухлаб ётган 10 ойлик қизчани олиб кетган. Бундан бир кун аввал эса 5 ёшли бола уйи олдида бўрининг ҳужумига учраб, касалхонага олиб борилганда ҳалок бўлган.
Ҳудуддаги маҳаллий аҳоли болаларни ҳатто ҳовлига ҳам чиқаришга қўрқаётганини айтмоқда. Ҳиндистондаги 3000 га яқин бўрининг аксарияти қўриқланадиган ҳудудлардан ташқарида, кўпинча аҳоли пунктларига яқин жойларда яшайди.
Ҳиндистондаги ёввойи табиатга қаратилган мазкур тадбирлар жамоат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.