10:30 / 06.07.2018
3 813

Эътиқод кўйлак эмас, ҳар куни алмаштирилса...

Эътиқод кўйлак эмас, ҳар куни алмаштирилса...
Юртимизда миллатлараро тенглик, диний бағрикенглик тамойиллари устуворлигини ҳар бир жабҳада кузатиш мумкин. Лекин ўз эътиқодидан осонгина воз кечиб, бошқаларни ҳам шундай қилишга тарғиб этаётган кимсаларнинг ҳанузгача учраб туриши ачинарли ҳолат. Икки аспирант танишим билан илмий жиҳатдан тасаввур ҳосил қилиш мақсадида пойтахтимизда жойлашган буддавийлар ибодатхонасидан бирига борган эдик. Бу ерда бизларни сочлари орқага таралиб бойланган бир йигит кутиб олди.

Бутхонада Кришна маъбудининг ҳайкали қўйилган, атрофда исириқнинг ғалати ҳиди анқирди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бутхонага сиғинаётганлар, “Хари Кришна!” дея жазавага тушаётганлар орасида ёш-ёш ўзбек йигит-қизлари, аёлларни ҳам кўриб, таажжубландик. Тўғри, мамлакатимизда диний эркинликка кенг йўл очилган. Аммо...

Сиғинаётганлар орасида ҳижобли бир аёл ҳам бор эди. Унинг қўлида бир даста китобчалар бўлиб, у нафақат бутхонага келиб-кетиб юрар, балки тарғибот ҳам қилар экан-да, деб ўйладим.

— Кечирасиз, — дедим секин унга яқинлашиб. — Сиз нега ҳижобда бўла туриб бутхонада сиғиняпсиз?

Аёл гапга чечангина экан, менга бир ўқрайди-ю, деди:

— Нима бўпти? Бизда динлараро эркинлик берилган. Худо битта, лекин унга турли йўллар билан борилади.

У кўп “ақлли” гапларни гапирди, сўнг менинг қўлимга кичкина китобча тутқазди. Унда инсон ўлгандан сўнг қайта тирилиш мавжудлиги ҳақида ёзилганди. “Опа, одам ўлгандан сўнг буддавийлар таомилига кўра жасадни ёқишади, сизда қандай бўлади?”, деб сўрадим. Аёл менга нафратланиб қаради, лекин сир бой бермай:

— Қандай ўлсак ҳам худонинг ёнига борамиз-ку, — деди.

Шу пайт ҳовлида жуда хунук овоз эшитилди. Исрофил сур чалгандек этимиз сесканиб кетди. Бу бурғу овози экан. Бизга бу бутхона ҳақида маълумот бераётган киши ҳар якшанба ва қайсидир кунлари бу ерда бепул овқат ва нималардир тарқатилишини, бутхона аъзолари, бутга сиғинувчилар ёпирилиб келишини маълум қилди ва бизни ҳам бу “эҳсонлар“га таклиф этди. Биз эса шоша-пиша бу ерни тарк этдик.

Турли усулда куйлайверадиган қушлар ҳам бир кун ўз овозини, ўз куйини йўқотади, яъни ўзлигидан айрилади. Манфаат йўлида у диндан бунисига кўчиб кетаверадиган, ҳаётда бирор тутуми йўқ инсонлар бошқаларни, ёш авлод вакилларини, ижтимоий муҳофазага муҳтож кишиларни ҳам йўлдан уришларини кечириб бўлмайди.
Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

Манба: Халқ сўзи

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эътиқод кўйлак эмас, ҳар куни алмаштирилса...