Болаларга дадасидан қандай ҳид келишини сўраган тарбиячи жазоланди

1 дақиқа ўқиш4.6K
Болаларга дадасидан қандай ҳид келишини сўраган тарбиячи жазоланди

Фарғона вилоятида болаларга ноўрин саволлар берган тарбиячига нисбатан интизомий чора қўлланди, деб хабар берди вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи болалардан “дадасидан қандай ҳид келиши” ҳақида сўраб, оғзаки сўровнома ўтказгани акс этган. Маълум бўлишича, мазкур ҳолат Фурқат туманидаги 1-сонли давлат боғчасида содир бўлган.

Текширув давомида аниқланишича, тарбиячи С.О. мазкур сўровномани ўқув дастурларида кўзда тутилмаган ҳолда, мустақил равишда ўтказган ва видеони ота-оналар учун тузилган Telegram гуруҳига жойлаштирган.

У билан суҳбат ўтказилиб, у қилган иши оқибатларини ўйлаб кўрмаганини тан олган. Шунингдек, унинг иш ҳужжатлари ва фаолияти тўлиқ текширилиб, айрим камчиликлар аниқланган.

Натижада тарбиячидан тушунтириш хати олинди ва унга нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди.

Бошқармага кўра, бу ҳолат педагогик этика талабларини бузиш деб баҳоланиб, бошқа тарбиячиларга ҳам бундай хатоларни такрорламаслик бўйича огоҳлантириш берилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?