Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар З.Удайевага нисбатан ноқонуний қурилишни буздириш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши учун бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор ноқонуний қурилишни бузмаган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан мазкур ижро варақада белгиланган ноқонуний қурилишни мажбурий тартибда буздирилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар