
Камбағаллик — бечораликкина эмас
Ўртача олганда қашшоқлар кўпроқ пул топадиганларга қараганда кўпроқ касалга чалинади ва эртароқ оламдан ўтади, деб ёзади Финляндиянинг Suomen Kuvalehti нашри. Бундай хулосалар Финляндиядаги ижтимоий тараққиёт ва соғлиқни сақлаш муассасаси олиб борган бир қанча тадқиқотлар натижасида юзага келди. Бойлар ва қашшоқлар яшаш даври ўртасидаги фарқлар эркаклар ўртасида 10,6 йилни, аёллар ўртасида 5,6 йилни ташкил қилди. Бу эса қашшоқ эркаклар бой эркакларга нисбатан шунча йил кам яшашини англатади.
Тадқиқотларга кўра, Финляндия ва Буюк Британиядаги қашшоқлар бойларга нисбатан носоғлом овқатланади, спорт билан камроқ шуғулланади, спиртли ичимликларни кўпроқ истеъмол қилади ва кашандаликка мойил. Бу ҳаёт тарзидаги тафовутдир.
Молиявий қийинчиликлар туғилиши хавфи омилллари тўпланиб, ота-онадан болага ўтиши мумкин экан. Фин тадқиқотчиларининг аниқлашича, ота-оналарнинг чаласаводлиги ва ишсизлиги болаларга ҳам ўтар экан. Буни тадқиқотчилар «қашшоқлик маданияти» деб ҳам атади.
АҚШ, Буюк Британия ва Канада олимлари Science нашрида тадқиқот натижаларини эълон қилди ва унда молиявий қийинчилик мия фаолиятига ҳам салбий таъсир қилишини жамоатчиликка билдирди. Молиявий қийинчиликлар мияни шундай қамраб оладики, натижада бошқа маълумотларни қабул қилиш ва фикрлаш зарар кўради, деб хулосалайди олимлар.
Тирикчилик ташвиши ва аҳволнинг ёмонлиги инсонни ичидан емириб боради. Адреналин ва кортизол каби стресс гормонлари кўпроқ ишлаб чиқарилади. Ҳимоясизлик ҳисси сақланиб тураверса, организм доимо ўзини хавфда деб билади. Тунда ҳам организм тийрак бўлади ҳамда бу апатия ва депрессияни келтириб чиқаради. Доимий стресс миядаги нейрон алоқаларини қисқартиради ва бу мантиқий фикрлашнинг сифатига ёмон таъсир қилади.
Доимий стресс иммун тизимни ҳолсизлантиради ва касалликка чалиниш эҳтимолини оширади. Қон босими юқорилайди, юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб боради. Стресс гормонлари метаболизмни ишдан чиқариб, семизлик ва қанд касаллигига чалинишни келтириб чиқаради.
Стресснинг узоқ давом этиши қариш жараёнини тезлаштиради. Бу ҳолат эса организмга «тезроқ яша ва ёш бўлиб оламдан ўт» инстинктив ҳолатини пайдо қилади. Ёш аёллар тезроқ фарзанд кўриш пайида бўлади, бу эса ҳомила генларига таъсир қилиб, ақли заиф болаларнинг туғилишига олиб келади.
Биргина умид бор, у ҳам бўлса миллат генофонди бўлган аҳоли ҳақида қайғуриш учун ҳукумат раҳбарларида сиёсий ирода, тенгсизликка қарши кураш, аҳоли фаровонлиги ҳақида қайғуриш.
Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар