
Лондоннинг "Арсенал" клуби Виктор Дьёкереш ва Габриэл Мартинеллини ноябр ойидаги халқаро танаффус охиригача йўқотди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Клуб вакиллари 23 ноябр куни "Тоттенҳем"га қарши дербигача ҳар икки футболчини сафга қайтаришга умид қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Дьёкереш шанба куни "Арсенал" ва "Бёрнли" ўртасидаги учрашувда (2:0) танаффусда алмаштирилган эди.
Швециялик футболчи ўша ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Мартинелли эса ундан олдинроқ, тахминан бир ярим ҳафта олдин "Кристал Пэлас"га қарши Лондонда ўтказилган ўйинда жароҳат олган эди.
"Арсенал" жамоаси сешанба куни Чемпионлар лигасида сафарда Праганинг "Славия" клубига қарши, дам олиш кунлари эса Англия Премьер-лигасида сафарда "Сандерленд"га қарши баҳс олиб боради.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.