22:00 / 15.12.2019
2 756

Ўзбекистонда ғоялар касодга учрадими?

Ўзбекистонда ғоялар касодга учрадими?
Кўпинча, бирор сиёсатчи ёки мансабдорнинг зиддиятли баёноти матбуот ва ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликдан кескин муносабатга учраганида раддия ўрнида “сўзлар контекстдан юлиб олинган” деб раддия берилади.

Uzreport.tv'нинг жонли эфирида Миллий тикланиш ДП Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров янги иш ўринлари яратиш ва хориждаги меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
“Ўзини ҳурмат қиладиган киши -50 даража совуқда 50 доллар тежаш учун узоқ йўлга автобусда чиқмайди”.

Жаноб Қодировнинг бу чиқишидан иқтибосни ўқиб, тўғри контекстни қидира бошладим ва...
- “Нураб кетган ижтимоий муассасалар бинолари ва аҳоли турар жойларини капитал таъмирлаш, чириб кетган энергетика ва иситиш инфратузилмаларини янгилаш, йўл ва кўприкларда қурилиш ишлари меҳнат кучлари билан таъминланса ҳам;
- Хорижий ва маҳаллий сармоялар ҳисобига ташкил этилган кўплаб катта завод ва фабрикаларни ишчилар билан таъминлаб бўлса ҳам;
- Аграсаноат соҳасида фермерлар мустақил иш ўринларини ташкил қилсалар ҳам;
- Ўрта ва кичик тадбиркорлик билан машғул бўлганлар сони ошиб, улар яратган иш ўринлари тўлдириб ташланган бўлса ҳам;
- Ёшларимиз IT стартаплар ва ҳалқаро дастурлар таъминоти аутсорсида машғул бўлиб кетишса ҳам;
- Давлат тиббий, илмий, таълим, инженер ва бошқарувчи мутахассислари тайёрланиб, улар жойларига тайинланса ҳам...
...иш билан банд бўлмаган аҳоли қатламининг катта қисми қоляпти ва уларнинг меҳнатларини самарали экспорт қилиш йўлларини излаяпмиз” деганга ўхшаган контекстни кутган эдим, ёки ҳеч бўлмаса шунга омил бўладиган режалар, қонун лойиҳалари ва амалий ғояларни учратсам керак деб ўйловдим.

Лекин афсуски, ўрнига “Ўзбекистон яқин 20 йилда ўз меҳнат ресурсларини иш билан тўлиқ таъминлайди десак, бу ёлғон гап бўлади. Биз ўзимизни алдаётган бўламиз. Ўзбекистон иқтисодий имкониятларининг ўсиш суръатлари ҳамда меҳнат ресурслари, аҳолининг кўпайиш даражаси бир-бирига мутаносиб эмас”, деган узил кесил “ҳукмни” ўқидим. Унинг устига яна муаммолар ечими мактаб ўқитувчиларида топилибди. Яхшиям ўқитивувчилар бор. Бирон масалага тизимли ечим таклиф қила олмасанг, дарров мактаб тарбиясидан гапир!

Парламентлараро ҳамкорлик ҳақида айтилибди. Қайси парламентлар билан мунтазам иш ҳақида гап кетяпти? Европарламентми? АҚШ Kонгресими?

Ўзбекистон меҳнат мухожирларига нисбатан Россияда адолатсизликлар ҳақида хозирнинг ўзида гапиришдан нима тўсқинлик қиляпти? Ҳозирнинг ўзида Россияда ҳуқуқлари топталаётган меҳнат мигрантлари юзасидан Ташқи ишлар вазирлигидан зудлик билан дипломатик чоралар кўрилиши, баёнотлар қилиш ҳақида талабдан нима тўсяпти? Бунинг учун сайлов ўтиши керакми? Ҳозирнинг ўзида Россия Думасига мурожаат билан чиқишдан нима тўсяпти? Шу вақтгача қилинмаган ишни 22 декабрдан кейин қойиллатиб бажаришларига мутлақо ишониш қийин.

Менимча, кўпгина партия раҳбарларида сабаб-оқибат таҳлил қилиш (root-cause analysis) тизими умуман йўлга қўйилмаган, шу асосда таклиф қилинаётган ғоялар бесўнақай, xом ва кулгили эшитилади. Энг аянчлиси, улар Ўзбекистоннинг яқин йилларда жадал тараққиёт йўлига тушиб кетишига ишончи йўқлиги сезилиб қолди.

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ғоялар касодга учрадими?