date

Навоийда қиз Malibu-2’да 178 км/соат тезликда ушланди

Навоийда қиз Malibu-2’да 178 км/соат тезликда ушланди
Навоий шаҳрида Malibu-2 автомобилини 178 км/соат тезликда ҳайдаган қиз аниқланди, деб Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

2025 йил 2 июль куни соат 03:00 атрофида Навоий шаҳри кўчаларида Malibu-2 автомобили йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланган. Ҳайдовчи светофорларнинг тақиқловчи сигналларига эътибор бермасдан, 178 км/соат тезликда ҳаракат қилган.

Тергов ҳаракатлари натижасида маълум бўлишича, рульда бир қиз бўлган ва у шунчаки "шаҳар бўйлаб юриб кўришни" хоҳлаганини айтган.

Унга нисбатан маъмурий тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда профилактика суҳбатлари ўтказилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда қиз Malibu-2’да 178 км/соат тезликда ушланди