Ўзбекистон Президенти Жаҳон банкининг вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Бугунги кунда Жаҳон банкининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва давом этаётган лойиҳалари портфели 5,5 миллиард долларни ташкил этади.
Ўтган йили банк қиймати 1 миллиард долларгача бўлган янги истиқболли лойиҳаларни маъқуллади. Навоий вилоятида қуёш электр станциясини қуриш бўйича ким ошди савдоси, шунингдек Вашингтонда "Мамлакат платформаси" тақдимоти муваффақиятли ўтказилди, - дейилган хабарда.
Давлат раҳбари ушбу ютуқларнинг барчаси яқин ҳамкорлик, Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот натижасидир, деб таъкидлади.
Ўз навбатида, Сирил Мюллер Жаҳон банки гуруҳи президенти Девид Мэлпасснинг самимий табрикларини етказди ва банкнинг Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Асосий йўналишларда, жумладан қишлоқ хўжалигида, энергетикада, нефт-газ саноатида, транспорт секторида ва бошқа соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишда, шунингдек, қашшоқликка қарши курашда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ёрдамни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон ва Жаҳон банкининг янги узоқ муддатли ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади