Amazon харидлар учун янги Алеха фор Шоппинг сунъий интеллектини тақдим этди

Amazon компанияси харид қилиш жараёнини янада қулайлаштириш мақсадида Алеха+ технологиясига асосланган янги “Алеха фор Шоппинг” сунъий интеллект ёрдамчисини ишга туширди. Ушбу янгилик 2024-йилда тақдим этилган Руфус ёрдамчисини тўлиқ алмаштиради ва фойдаланувчиларга мобил иловалар, компьютерлар ҳамда Эчо Шов қурилмаларида овозли ва сенсорли бошқарув имкониятини тақдим этади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Янги ёрдамчи нафақат маҳсулотларни қидириш ва таққослаш, балки фойдаланувчининг харидлар тарихи ва одатларига асосланган шахсий тавсиялар беришга қаратилган. Фойдаланувчилар қидирув сатрига ўз саволларини ёзишлари ёки овозли буйруқлар беришлари мумкин. Масалан, тизимдан терини парвариш қилиш бўйича маслаҳат сўраш ёки аввалги харидларни эслатишни илтимос қилиш имконияти мавжуд.
Алеха фор Шоппинг функциялари маҳсулот нархларини кузатиш ва керакли товарларни автоматик тарзда саватга қўшиш каби имкониятларни ўз ичига олади. Шунингдек, тизим нархлар пасайганда харидни амалга ошириш ёки уй ҳайвонлари учун озуқа каби зарурий маҳсулотларни мунтазам буюртма қилишни режалаштириши мумкин.
Компания ушбу ёрдамчи Amazon платформасидан ташқаридаги онлайн дўконларда ҳам харид қилиш имконини берувчи “Буй фор Ме” функциясини тақдим этмоқда. Гарчи бу қулайлик сифатида кўрилса-да, сунъий интеллектнинг автономлиги ва шахсий маълумотлар хавфсизлиги борасида айрим баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!