date

ГигаЧат сунъий интеллекти ёқут тилини ўзлаштирди

ГигаЧат сунъий интеллекти ёқут тилини ўзлаштирди

Россиянинг Сбер компанияси томонидан ишлаб чиқилган ГигаЧат сунъий интеллект ёрдамчиси эндиликда ёқут тилини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Саха (Ёқутистон) Республикаси раҳбари Айсен Николаев ўзининг Telegram каналида маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Эндиликда фойдаланувчилар сунъий интеллект билан ёқут тилида мулоқот қилишлари, керакли маълумотларни излашлари, матнлар тайёрлашлари ҳамда ўқиш ва кундалик юмушларда ёрдам олишлари мумкин. Айсен Николаевнинг таъкидлашича, ёқут тили замонавий рақамли муҳитнинг ажралмас қисмига айланиб, кундалик хизматларга кириб бормоқда.

Ушбу лойиҳа устида мутахассислар, олимлар, педагоглар ҳамда IT соҳаси вакиллари ҳамкорликда иш олиб боришди. Сунъий интеллектни ўқитиш учун зарур бўлган маълумотлар Ёқутистон сунъий интеллект лабораторияси, Шимолий-Шарқий федерал университети ва бир қатор миллий кутубхона ҳамда медиа ташкилотлари томонидан тақдим этилди.

Ёқутистон ўз она тилини Сбер компаниясининг йирик тил модели таркибига рус ва инглиз тиллари билан бир қаторда киритган илк минтақалардан бирига айланди. Бу технологик ютуқ тилнинг нафақат анъаналар, балки замонавий таълим ва мулоқот форматларида ҳам яшаб қолишига хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » ГигаЧат сунъий интеллекти ёқут тилини ўзлаштирди