Lenovo Легион П5 10000: 100 В қувватга эга ихчам повербанк

Lenovo компанияси Легион ўйин бренди остида 100 В қувватга эга янги Легион P5 10000 ташқи аккумуляторини тақдим этди. Мазкур 10 000 мА·соат сиғимли қурилма ихчам ўлчамлари билан бирга смартфонлар ва ноутбукларни тезкор қувватлаш учун мослаштирилган. Шунингдек, у хусусий протоколлардан ташқари Apple, Huawei ва бошқа брендлар стандартлари билан мосликни таъминлайди. Маҳсулотнинг расмий сотувлари 19-майдан бошланиши режалаштирилган бўлиб, ЖД.
Lenovo компанияси ўзининг Легион ўйин бренди остида янги Легион П5 10000 ташқи аккумуляторини тақдим этди. Мазкур қурилма ихчам ўлчамлари билан бир қаторда юқори самарадорликни таъминлайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилма 10 000 мА·соат сиғимга эга бўлиб, 100 В чиқиш қувватини қўллаб-қувватлайди. Бу имконият уни нафақат смартфонлар, балки ноутбукларни ҳам тезкор қувватлаш учун мослаштиради.
Lenovo ушбу моделда ўзининг хусусий тезкор қувватлаш протоколларидан ташқари, Apple, Huawei ҳамда бошқа брендлар стандартлари билан мосликни таъминлаган. Бу эса фойдаланувчиларга турли хил гаджетларни муаммосиз қувватлаш имконини беради.
Расмий сотувлар 19-майдан бошланиши режалаштирилган. Ҳозирнинг ўзида JD.com платформасида маҳсулот картаси пайдо бўлган бўлиб, унинг нархи 169 юан, яни тахминан 25 долларни ташкил этади.






























Изоҳлар 0
…