Давлат солиқ қўмитаси томонидан янги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. Ушбу лойиҳага таниқли блогерлар ўз муносабатларини билдиришга улгуришди. «Davletovuz» канали муаллифи шундай ёзмоқда:
«Лойиҳага кўра, агар келажакда ушбу ҳужжат кучга кирса, тижорат банклари томонидан солиқ органларига бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн.сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквивалентида бўлган тақдирда) ва транзакциялар сони 10 тадан ошган P2P (картадан-картага) операциялари тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши керак бўлади.
Бу уюшолмайдиган, ўз манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган ҳамда илгари суролмайдиган (лобби) қатлам учун катта зарба бўлади. Тўғри, ҳамма солиқ тўлаши керак, бу қонунларимизнинг асоси. Лекин бу ҳужжат лойиҳаси доирасига тушадиганларни ўз-ўзидан ҳуркитиб юборади, картадаги транзакцияларини кескин камайтиришга олиб келади. Ўтган йилги ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда «яширин иқтисодиёт»нинг улуши ялпи ички маҳсулотга нисбатан 40-50 фоиз атрофида. Бунга асосий сабаб сифатида солиқлар, йиғимлар ва тўловлар турининг кўплиги ҳамда уларнинг ҳажми кўрсатилган.
Ўзи, Давлат солиқ қўмитасига бундай ташаббуслар бегона эмас. 2018 йилда декабрда ҳам солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган эди.
Ўшанда Марказий банк «қандай эзгу мақсад кўзланган бўлишидан қатъи назар, идоравий манфаатлар бошқа тармоқлар ёки бутун мамлакат иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир етказмаслиги зарур. Марказий банк, ўз навбатида, таклиф этилаётган ўзгартиришларга банк сири ва банк тизимига бўлган тўлақонли ишончни сақлаб қолиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратади», деб ўз эътирозини билдирган эди.
Бу гал ҳам шундай бўлиб чиқишига умид билдириб қоламиз. Қарор лойиҳаси бўйича оз сонли изоҳларда ҳам бу лойиҳа орқага бир қадам эканлиги қайд этилмоқда».
Блогер Отабек Бакировнинг фикрича, оддий фуқароларнинг банкдаги операциялари лупа остида текширилади, ҳамма «под колпаком» бўлади, банк тизимидан яна пул қочади. Яширин иқтисодиёт айримлар истаганидек яна гуллаб-яшнайди.
«Нега, мақсад нима десанг, бутун дунё практикаси шу дейишади. Хўп. Бутун дунё практикасида чиновниклар ва уларнинг қариндошлари даромад, харажат ва активлари мажбурий декларацияланиши ҳам бор. Нега буни қилмайсизлар? Ё тепадаги айрим миллиардер амалдорларнинг оёқларига болта ургиларинг келмайдими? Нега триллионлар масаласи, ҳали тайёрмасмиз дея пайсалга солинаверади-ю, оддий фуқароларнинг 30 млнлик операцияси назорат остига олиниши керак? Ўқинг ва албатта савол қўйинг!» - дея постини якунлаган Отабек Бакиров. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда