
Махсус рухсатноманинг бекор қилинишидан норози бўлган фуқаролар амалдаги қонунчиликка мувофиқ уларнинг устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни, АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
- Масъул ташкилотлар томонидан стикерлардан белгиланган мақсадларга зид равишда ёки уларни суиистеъмол қилган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилаётганини айтиб ўтди.
Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Агар ҳайдовчилар махсус рухсатномани йўналишлари ёки белгиланган талабларига ва мақсадларга мувофиқ фойдаланмаганларида махсус рухсатнома бекор бўлиши мумкин ва унинг бекор қилиниши сабаблари ҳам кўрсатилади.
Ушбу ҳолатда агар махсус рухсатноманинг бекор қилиниши устидан норози бўлсангиз амалдаги қонунчиликка мувофиқ манфаатдор шахс уларнинг устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин, - дейди Севара Ўринбоева. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар