date

Ўзбекистон тезликка ўтмоқда: Тошкент-Самарқанд 1,5 соатга қисқаради!

Ўзбекистон тезликка ўтмоқда: Тошкент-Самарқанд 1,5 соатга қисқаради!

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида қурилиши режалаштирилган янги тезюрар темир йўл магистрали икки пойтахт орасидаги юриш вақтини бир ярим соатгача камайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда "Spot" нашри Транспорт вазирлигининг музокараларига асосланиб маълум қилди.

"Мавжуд йўллардан фойдаланиш мураккаб"

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев таъкидлашича, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари Корея Эксимбанкининг гранти ёрдамида тайёрланган. Мамлакатимиздаги мавжуд темир йўлларнинг транзит имконияти чекланган, чунки йўловчи ташишдан ташқари, йирик юк ташувлари ҳам ўтади. "Битта линиядан бир вақтнинг ўзида ҳам юк, ҳам йўловчи ташишда фойдаланиш мураккаб. Шу сабабли, алоҳида тезюрар темир йўл тармоғини бунёд этиш муҳим аҳамиятга эга," — деган Чориев.

Янги тезюрар йўл Тошкентдаги янги халқаро аэропортни боғлаб, Самарқандгача давом этади. Яқинда харид қилинган 6 та Hyundai Rotem поездлари шу йил охиридан бошлаб олиб келинади ва кейинги йил бошидан йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга топширилади.

Энг тезкор вариант: 86 дақиқа!

24 октябр куни Жанубий Кореянинг «Saman Engineering» компанияси Тошкент-Самарқанд тезюрар темир йўлининг 3 та вариантини тақдим этди.

Энг тезкор — биринчи вариантда темир йўлнинг узунлиги 282 км бўлиб, ҳаракат вақти 1 соат 26 дақиқани (ўртача 185,7 км/соат) ташкил этади. Ушбу лойиҳа доирасида 74 та кўприк ва 3 та туннел қурилиши режалаштирилган. Қолган вариантларда масофа узайиб (291.7 км ва 302 км), сарфланадиган вақт 1 соат 33 дақиқадан 1 соат 45 дақиқагача ортади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни бошлаш бўйича келишув жорий йил февралида Жанубий Корея консорциуми билан якунланганди. Аҳамиятлиси, ушбу йирик лойиҳани, жумладан, темир йўлни молиялаштиришга Хитой Эксимбанки ва Европа инвестиция банки каби нуфузли молия институтлари қизиқиш билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон тезликка ўтмоқда: Тошкент-Самарқанд 1,5 соатга қисқаради!