17:27 / 06.05.2020
3 225

"KNAUF GIPS BUXORO" карантин даврида ҳам 132 та иш ўринларини йўқотмасдан барқарор фаолият юритди

"KNAUF GIPS BUXORO" карантин даврида ҳам 132 та иш ўринларини йўқотмасдан барқарор фаолият юритди
Ҳеч кимга сир эмас, бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам корона вирус таъсирининг юзага келиши кўплаб ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини хавф остига қўйди.

Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилгани айни муддао бўлди. Хусусан, бу борада, Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Бир сўз билан айтганда, фавқулодда юзага келган вируснинг таъсири кенгайиб кетмаслиги учун ўз вақтида чораларни, жумладан, иқтисодий вазифаларни ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши иқтисодий инқироз оқибатларини юмшатишга ва бартараф этишга тўлиқ шарт-шароит яратиб берди.

Мисол учун, Бухоро вилоятида коранавирус пандемияси таъсирига қарши олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида:
- 916 та хўжалик юритувчи субъектларга 660,1 млн. сўмлик мол-мулк солиғи;
- 1053 та хўжалик юритувчи субъектларга 570,4 млн. сўмлик ер солиғи;
- 469 та хўжалик юритувчи субъектларга 2,3 млн. сўмлик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар;
- Шунингдек, жами вилоятда рўйхатдан ўтган 1411 та корхона ва ташкилотларнинг 1232,7 млн. сўмлик пеня суммаси тўхтатиб қўйилди ҳамда уларнинг солиқ қарзларига мажбурий ундирув чораларини кўрмаслик белгилаб олинди.

Таъкидлаш лозим, вилоятда коранавирус пандемияси таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб корхоналар ўз фаолиятларини тўхтовсиз амалга оширдилар.
Когон туманида фаолият юритаётган, юқори сифатли қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "KNAUF GIPS BUXORO" МЧЖ хорижий корхонаси ана шулардан бири ҳисобланади.

Пандемия "KNAUF GIPS BUXORO" МЧЖ хорижий корхонаси фаолиятига таъсир қилмади дея олмаймиз. Аммо кўрилган чора-тадбирлар, Давлат солиқ қўмитаси ва вилоятнинг тегишли ташкилотлари саъйи-ҳаракатлари билан у ўз фаолиятини давом эттиряпти.
Масалан, жорий йил март ойида корхонанинг реализация ҳажми 325,7 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, корхона пандемия оқибатлари авж олган апрель ойида ҳам 132 та иш ўринларини йўқотмасдан фаолият юритиб, 267.6 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган.

Қувонарлиси, ушбу йирик корхонага карантин даврида ишини енгиллаштириш ва узлуксиз фаолият юритиши учун мақбул шароитлар яратиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан корхона транспорт воситаларининг ҳаракати учун махсус рухсат берувчи стикерларнинг берилгани бу ерда барқарор ишлаб чиқариш жараёнини таъминлашга замин яратди. Бунинг натижасида эса корхона давлатимиз бюджетига солиқ тушумлари тушишида ўз ҳиссасини қўшиб келаяпти.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, "KNAUF GIPS BUXORO" МЧЖ хорижий корхонаси намунали солиқ тўловчи бўлганлиги боис, ушбу корхона белгиланган тартибда 2019 йил давомида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, мол мулк солиғи ва ҚҚСдан жами бўлиб, 10,1 млрд. сўмлик имтиёзлардан фойдаланган.
Шундан, солиқ кодекси орқали берилган 51,9 млн. сўмлик ҳамда Президентимизнинг 5 та қарор ва фармонлари билан жами 10,0 млрд. сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.

Бир сўз билан айтганда жойларда коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган оқилона чоралар натижасида Бухоро вилояти бўйича бюджет даромадларига жорий йил I чораги учун белгиланган 442,1 млрд. сўм прогноз 488,0 млрд. сўмга ёки 110,4 фоизга (45,8 млрд.сўм ортиғи билан) бажарилди.
Вилоят маҳаллий бюджетига жорий йил I чорак учун белгиланган 429,9 млрд. сўм прогноз 482,4 млрд. сўм (112%)га ёки 52,5 млрд. сўм ортиғи билан бажарилди.

Бухоро вилояти
ДСБ Матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "KNAUF GIPS BUXORO" карантин даврида ҳам 132 та иш ўринларини йўқотмасдан барқарор фаолият юритди