15:48 / 15.05.2020
3 859

Олимлар саратонни ўлдиришга қодир бўлган парҳезни ишлаб чиқди

Олимлар саратонни ўлдиришга қодир бўлган парҳезни ишлаб чиқди
АҚШ ва Италия олимлари C витамини қўшилган махсус парҳез саратонни ўлдириши мумкинлигини исботловчи янги далилларни тақдим этди, деб ёзади «Daryot».

Олимлар таклиф этилаётган даволаш тизимига кам калорияли ўсимликли ва витаминли парҳезни асос қилиб олди.
Очлик ҳиссини уйғотувчи парҳез, инсон тўқималарини организм ҳақиқатдан ҳам оч қолгандагидек реакция қилишга мажбурлади.

Ғоя муаллифларининг айтишича, даволашнинг иккинчи таркибий қисми C витаминининг юқори дозаси бўлди.

Бошида олимлар даволаш таъсирини навбат билан текширди. Аввал парҳез, кейин C витамини текширувдан ўтказилди. Бундай стратегия саратон тўқималарининг камайиши ва уларни ўлдиришни оз миқдорда кучайтиришини кўрсатди.

«Бироқ парҳез ва C витамин аралашмаси ажойиб натижа кўрсатди. У организмдаги деярли барча саратон тўқималарини ўлдирди», — дейилади хабарда.

Олимларнинг аниқлик киритишича, улар KRAS мутациясига эга саратон тўқималарида ижобий ўсиш динамикасига эришган. KRAS саратон терапиясида энг мураккаб нишон ҳисобланади.

Айни пайтда олимлар гуруҳи кўкрак ва простата саратони билан оғриган беморларда бошқа саратонга қарши препаратлар билан бирга очлик ёки паст калорияли ўсимлик парҳези таъсирини ўрганмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар саратонни ўлдиришга қодир бўлган парҳезни ишлаб чиқди