
Техасда республикачилар сайлов округларини ўзгартириш бўйича овоз беришни тўхтатган демократ қонунчиларни ҳибсга олишга овоз бердилар. Демократ қонунчилар штатдан чиқиб кетгач, мажлисни ўтказиш учун етарли иштирокчи қолмади.
Техас губернатори Грег Абботт йўқолган демократларни топиш, ҳибсга олиш ва парламентга қайтариш ҳақида кўрсатма берди. У демократларни пора олиш ва беришда айблаб, уларнинг ҳаракатларини ноқонуний деб атади.
Демократлар Иллинойс штатига қочган ва икки ҳафтагача Техасга қайтмасликларини билдиришган. Техас полициясига берилган ҳибсга олиш ваколати эса фақат штат ичида амал қилади, шунинг учун бу асосан рамзий чорадир.
Республикачилар янги харита орқали Конгрессда республикачилар фойдасига бешта қўшимча ўринга эришишни режалаштирмоқда. Бу эса 2026-йилги оралиқ сайловлар олдидан муҳим сиёсий устунлик бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар