date

AҚШ собиқ прокурорига нисбатан расмий текширув бошланди

AҚШ собиқ прокурорига нисбатан расмий текширув бошланди

Америкада давлат хизматчилари фаолиятини қатъий назорат қилишда муҳим ўрин тутадиган федерал агентлик — Махсус ишлар бўйича бошқарма (OSC) — катта шов-шувга сабаб бўлган текширувни бошлади, деб хабар берди dw.com. Ушбу текширувнинг марказида эса Доналд Трампга қарши жиноий ишларни олиб борган собиқ махсус прокурор Жек Смит турибди.

Бошланишига республикачи сенатор Том Коттоннинг даъвоси сабаб бўлди. Сенаторнинг иддаосича, Жек Смит 2024 йилги президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринган бўлиши мумкин. Шу сабаб OSC агентлиги Смитга нисбатан расмий суриштирув ўтказишга қарор қилди.

Манбага кўра, текширув асоси — Смитнинг давлат мансабдорларига ўз вазифаларидан сиёсий фаолият учун фойдаланишни тақиқловчи "Хэтч акти" (Hatch Act) қонунини бузганлик эҳтимоли. OSC мустақил орган ҳисобланади ва давлат хизматчиларининг хулқ-атворини тартибга солишда катта масъулиятга эга. Бироқ у жиноий жазо қўллаш ваколатига эга эмас, асосий вазифаси — хизмат давомида амалга оширилган интизомга зид ҳаракатларни очиқлаш ва қонунбузарликларни фош қилиш.

Жек Смит — АҚШ Адлия вазирлигининг собиқ махсус прокурори. Унинг фаолияти, айниқса, Доналд Трампга қарши иккита муҳим иш билан ёдда қолган: биринчиси — собиқ президентнинг махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш ишлари, иккинчиси эса — 2020 йилги президентлик сайлови натижаларига эътироз ва 2021 йил 6 январь воқеаларига олиб келган Капитолийдаги шов-шувли иш. Шунингдек, ушбу ишлар апелляция жараёнлари ва АҚШ Олий суди томонидан собиқ президентларга дахлсизлик бўйича чиқарилган қарор туфайли судгача етиб бормади ва вақтинча тўхтатиб қўйилди.

Айтиш жоизки, Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонганидан сўнг, Смит Адлия вазирлигининг амалдаги президентни жиноий жавобгарликка тортмаслик сиёсатига таянилиб, текширувни расман тўхтатди. Бироқ у ўз ҳисоботида тўпланган далиллар Трампни айблаш учун етарли эканини алоҳида таъкидлади.

Бу воқеа Америкада давлат хизматчилари ва сиёсий жараёнлар ўртасидаги мураккаб муносабатларни яна бир бор кўрсатди. Хавфсизлик ва холислик энг муҳим устувор йўналиш бўлиб қолмоқда. АҚШ сиёсий муҳитидаги катта синовлар олдимизда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » AҚШ собиқ прокурорига нисбатан расмий текширув бошланди