16:08 / 22.06.2020
3 829

Коронавируснинг оғирлик даражаси қон гуруҳига боғлиқлиги тасдиқланди

Коронавируснинг оғирлик даражаси қон гуруҳига боғлиқлиги тасдиқланди
Фото: «Москва» агентлиги
Олимлар қон гуруҳи ва коронавируснинг оғирлик даражаси ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади. Бу ҳақда The New England Journal of Medicine журналида чоп этилган мақолада сўз боради.

Маълум қилинишича, мустақил тадқиқотлар Хитойдаги тиббиёт муассасаларида, АҚШдаги Колумбия университети ва Эрондаги Мазандаран тиббиёт университетида ўтказилган.

Тадқиқотчилар COVID-19 инфекцияси II қон гуруҳига эга инсонларда оғир кечиши тўғрисидаги хулосага келган. Шу билан бирга, III ва IV қон гуруҳли инсонларда касалликнинг оғир кечиш эҳтимоллиги II га қараганда кам, бироқ I дан кўра кўпроқ.

Аввалроқ Россия федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари Вероника Скворцова иккинчи қон гуруҳига мансуб кишилар бошқаларга нисбатан кўпроқ коронавирус билан касалланаётганини маълум қилганди. Кейинроқ америкалик мутахассислар мижозларнинг жинси, вазни ва ёшини ҳисобга олган ҳолда биринчи қон гуруҳи бўлган одамлар орасида коронавирус билан касалланиш даражаси 9—18 фоизга пастлигини аниқлаган эди.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавируснинг оғирлик даражаси қон гуруҳига боғлиқлиги тасдиқланди