date

Хитойда 75 ёшли эркак АИ муҳаббати сабаб ажрашмоқчи бўлди

Хитойда 75 ёшли эркак АИ муҳаббати сабаб ажрашмоқчи бўлди

Хитойда кутилмаган воқеа юз берди: 75 ёшли нафақахўр сунъий интеллект яратган қиз образига ошиқ бўлиб, ҳақиқий турмуш ўртоғидан ажралишни талаб қилди. Бу ҳақда Правиламаг хабар берди.

Жианг исмли эркак ижтимоий тармоқларни кузатиб турганида аёл аватарига дуч келган. Унинг сохта сурат эканини англамаган ва суҳбатни одатий тарзда бошлаган. Ҳатто мулоқот вақтида лаблар ва нутқ мос келмагани ҳам унга ғалати туюлмаган.

Орадан кўп ўтмай, виртуал қиз билан суҳбат нафақахўрнинг кундалик машғулотига айланган. У соатлаб телефон қаршисида ўтириб, ундан янги хабар кутадиган даражага етган. Бир куни эса телефонга ҳаддан ташқари қарамлиги туфайли хотини билан жанжаллашиб, виртуал севгилиси учун ажрашишга қарор қилган.

Аммо вазиятга аралашган фарзандлари Жиангни бу қиз аслида мавжуд эмаслигига ишонтира олишди. Улар унга ўзи мулоқот қилган “севгилиси” оддий нейрон тармоқ маҳсули эканини тушунтиришди.

Қайд этилишича, бу илк ҳолат эмас. Сунъий интеллект сабаб муносабатларнинг бузилиши бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилган. Масалан, АҚШда бир аёл 20 йиллик турмушидан кейин ЧатГПТ билан “алоқаси” туфайли эридан ажрашган. Яна бир эркак эса май ойида, оиласи бўлишига қарамай, нейротармоқ “ҳамроҳини” никоҳга таклиф қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 75 ёшли эркак АИ муҳаббати сабаб ажрашмоқчи бўлди