date

Танзанияда эркак 8 йил кўкрагида пичоқ билан яшади

Танзанияда эркак 8 йил кўкрагида пичоқ билан яшади

Танзанияда шифокорлар ноодатий ҳолатга дуч келишди: улар 44 ёшли беморнинг кўкрагидан саккиз йил давомида танасида қолиб кетган пичоқни олиб ташлашди.

Pravilamag нашрининг ёзишича, эркак шифохонага ўнг кўкрагидан йирингли суюқлик чиқаётгани учун мурожаат қилган. У бошқа жиддий шикоят қилмаганлиги сабабли, шифокорлар аввалига аниқ ташхис қўйишда қийналишди. Аммо бир неча йил аввал олган пичоқ жароҳати ҳақида айтиб бергач, масаланинг сабаби аён бўлди.

Рентген текшируви натижасида унинг кўкрагида катта пичоқ тиғи қолгани маълум бўлди. Қизиқ томони, тиғ ўнг елка суяги ёнида жойлашиб, бошқа муҳим органларга зарар етказмаган.

Бемор дарҳол жарроҳликка юборилди. Операция давомида шифокорлар пичоқни ҳамда у сабаб пайдо бўлган ўлик тўқималарни эҳтиёткорлик билан олиб ташлашди. У бир кун интенсив терапия бўлимида кузатилиб, кейин умумий палатага ўтказилди ва 10 кун давомида даволанди.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бу ҳодиса тиббиёт амалиётида жуда кам учрайдиган ҳолатлардан биридир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Танзанияда эркак 8 йил кўкрагида пичоқ билан яшади