date

Телеграм совғалари 3 дақиқада рекорд даромад келтирди

Телеграм совғалари 3 дақиқада рекорд даромад келтирди

Телеграм ўзининг 12 йиллиги муносабати билан чиқарилган махсус совғалар рекорд даромад келтирди. Павел Дуровнинг сўзларига кўра, мессенжер атиги уч дақиқа ичида 11 миллион доллар (тахминан 878 миллион рубл) ишлаб олди, деб хабар бермоқда Pravilamag.

Байрам муносабати билан фойдаланувчилар учун 965 мингта чекланган совға тақдим этилди. Улардан Дуровнинг қуёшдан сақлайдиган кўзойнаклари, Resistance Dog (REDO) итлари, шунингдек, сöрф тахталари, қум қалъалари ва кокослар жой олди.

Энг қиммат совғалардан бўлган “қаршилик итлари” 15 сония ичида сотиб тугатилди. Уларнинг нархи бир неча соат ичида 75 доллардан (6 минг рубл атрофида) 240–270 долларгача (19–21 минг рубл) ошиб кетди.

Шунингдек, Телеграм 1 сентябрь куни янги совғалар ҳам чиқарилишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Дуров аввалроқ Такер Карлсонга берган интервюсида компания фойдаланувчилар маълумотларини учинчи томонларга сотмаслиги учун турли монетизация усулларини жорий этишини айтганди. Унга кўра, 2024 йилда Телеграм даромади 1 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Телеграм совғалари 3 дақиқада рекорд даромад келтирди