17:44 / 23.06.2020
2 180

Иссиқ кунда смартфонни ҳимоялаш усули маълум қилинди

Иссиқ кунда смартфонни ҳимоялаш усули маълум қилинди
Фото: «РИА Новости»
Иссиқда смартфондан нотўғри фойдаланиш қурилманинг бузилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.ru раҳбари Дмитрий Рябининга таяниб, Sputnik хабар берди.

Рябининнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши гаджетларда муаммонинг пайдо бўлишига олиб келади, шу билан бирга, ёз кунлари қурилманинг ёниб кетиш хавфи ҳам мавжуд. Мутахассиснинг таъкидлашича, замонавий девайсларга қизиб кетишдан ҳимояловчи тизим ўрнатилган, бироқ смартфон ташқи омиллар таъсирида ҳам қизиши мумкин. Аппаратнинг ёниб кетиш хавфи қурилмага қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушиши оқибатига ортади.

Унинг таъкидлашича, қизиб кетган девайсни тезда совутишга асло уринмаслик керак, масалан, уни музлаткичга солиш: «Смартфоннинг секин-аста ҳароратга мослашишига қўйиб бериш керак».

Қайд этилишича, қурилманинг ёниб кетишига нафақат қуёш нури, балки гаджет аккумуляторига қўшимча юклама берадиган «оғир» иловалар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, мутахассис смартфонлар учун тор ғилофлардан фойдаланмасликни тавсия қилган. Бу ҳавонинг нормал айланишига ва бу орқали табиий усулда совушига таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иссиқ кунда смартфонни ҳимоялаш усули маълум қилинди