Тошкентда 21 ёшли аёл 17 ёшли қизни фоҳишаликка мажбурлади

1 дақиқа ўқиш636
Тошкентда 21 ёшли аёл 17 ёшли қизни фоҳишаликка мажбурлади

Тошкентда вояга етмаган қизни фоҳишаликка мажбурлаш ҳолати акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди ва жамоатчиликда катта ғазаб уйғотди, деб хабар берди Ички ишлар бошқармаси.

Маълум бўлишича, видеода тасвирланган аёллар шахси аниқланган. Тергов жараёнида аввал жиноят учун судланган, 2004 йилда туғилган Ш.Т. исмли аёл 2008 йилда туғилган М.М.ни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонда мажбурлаб ушлаб тургани маълум бўлган.

У қизнинг телефонини олиб сотган ва унинг ожиз аҳволидан фойдаланиб, фоҳишаликка мажбурлаб келган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ш.Т.га нисбатан қатор моддалар — одам савдоси, озодликдан ғайриқонуний маҳрум қилиш ва талончилик бўйича айб қўйилган ҳамда у қамоққа олинган.

Ҳозирда жабрланувчи қизга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бўлими томонидан психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур жиноят бўйича тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?