date

Сурхондарёда миллиардлик тендерда жиддий қонунбузилиш фош этилди

Сурхондарёда миллиардлик тендерда жиддий қонунбузилиш фош этилди

Сурхондарё вилоятида “Сурхондарё Қурилиш Инвест” томонидан эълон қилинган 38,5 млрд сўмлик тендер атрофида жиддий қонунбузилишлар аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Текширув жараёнида маълум бўлишича, танловда иштирок этган “Ф.” МЧЖни солиқдан қарзи бор деган асоссиз ва сохта маълумот орқали тендердан чиқариб юборишган. Шу орқали компаниянинг иштирок этиши ноқонуний равишда чекланган.

Қизиғи шундаки, қолган икки МЧЖ бирини – ғолиб, иккинчисини – захира ғолиб сифатида белгилаб қўйишган.

Агентлик ушбу ҳолатни қонунга зид деб топди ва тендер расман бекор қилинди.

Мавжуд ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Ҳозирда улар томонидан воқеага ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда миллиардлик тендерда жиддий қонунбузилиш фош этилди