
Туркияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ва унинг 12 ёшли қизи Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, аёл меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида Туркияга кетган, бироқ оғир касалликка чалиниб, мураккаб вазиятга тушиб қолган. У Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консулхонасига мурожаат қилган, қизи эса шу вақт давомида онаси билан бирга бўлган.
Консуллик ҳолатни тезда ўрганиб, зарур ёрдамни ташкил этган. Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида оиланинг Ўзбекистонга қайтиши учун ҳужжатлар тайёрланиб, авиачипта харид қилинган.
Бироқ, аёлнинг оёғи сингани сабабли парвоз кечиктирилган. Шифокорлар назорати остида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, унга протез қўйилган. Меҳнатга лаёқатсиз бўлган ҳамюртимизнинг молиявий аҳволи оғирлиги боис, унга моддий ёрдам ҳам кўрсатилган.
Қайтишда “Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик жамияти”, “Uzbekistan Airways” вакиллари ва диаспора ташкилотлари фаол иштирок этган.
Ҳозирда она ва қизининг даволаниш ҳамда реабилитация жараёни Ўзбекистонда давом этмоқда. Уларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан қўллаб-қувватлов кўрсатилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.