ИМҲО сўзи луғатларга кириб улгурмаган бўлса ҳам, ижтимоий тармоқларда ундан кенг фойдаланилмоқда. Яъни кимдир ўз фикрини баён этгач, жумла охирига ушбу қисқарма сўзни ёзиб қўяди. Жумладан, «Трамп президентликни сақлаб қололмайди. Бу барчаси ИМҲО, албатта» каби. Хўш, ИМҲО нимани англатади?
– Инглиз тилида IMHO – In my humble opinion, яъни «менинг ожизона (ёки камтарона) фикримча» деган маънони англатади, – дейди инглиз тили ўқитувчиси Дилсўз Давлетова. – Ушбу қисқартма сўз айтилган гап шунчаки сўзловчининг шахсий фикри эканини, муаллиф бу фикрнинг 100 фоиз тўғрилигига ёки тўғри бўлиб чиқишига даъво қилмаётганини билдиради.
Қисқартма орқали ҳосил бўлгани боис бош ҳарфларда ёзилади. Сўзни рус тили орқали эмас, инглиз тилидан тўғридан-тўғри ўзлаштирадиган бўлсак, ИМХО эмас, ИМҲО шаклида ёзиш жоиз. Тил билган яхши, аммо шу сўзнинг ўзбекча муқобилини топиб ишлатиш ундан ҳам яхши.
Манба: huquq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Эфирга узатиладиган телевизион дарслар жадвали эълон қилинди

Мантиқсизлик ҳақида: абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак?

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари қандай ўтади?

Энди «НГ» ҳарф бирикмаси бор сўзлар нима бўлади?

Инглиз тилидаги 14 та машҳур сўз араб тилидан келиб чиққанини биласизми?

Инглиз тилини ўрганишнинг энг яхши усуллари