date

Самарқандда эр-хотин опийни ички аъзоларида яширди

Самарқандда эр-хотин опийни ички аъзоларида яширди

14 февраль куни Самарқанд вилоятида қўшни давлатдан кириб келган икки нафар шахс йирик миқдордаги опий гиёҳвандлик моддасини ноқонуний олиб ўтишга уринган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, «Жартепа» чегара божхона постида божхона ходимлари томонидан ўтказилган назорат жараёнида аёл йўловчи махсус “Body Scanner” қурилмаси орқали текширувдан ўтказилди. Текширув натижасида унинг ички аъзоларида 3 та ўрам борлиги аниқланди. Шифокорлар иштирокида ўтказилган тиббий амалиёт давомида ушбу ўрамлардан жами 255 грамм опий моддаси чиқариб олинди.

Шунингдек, аёл билан бирга бўлган турмуш ўртоғи ҳам тезкор назоратга олинди ва Самарқанд шаҳридаги тиббиёт муассасасига олиб борилди. Тиббий кўрик пайтида унинг ички аъзоларида 4 та ўрам аниқланиб, уларда жами 541 грамм опий борлиги маълум бўлди.

Натижада, умумий ҳисобда 796 грамм опий гиёҳвандлик моддасини ноқонуний олиб киришга уринган ҳаракатлар тўхтатилди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда эр-хотин опийни ички аъзоларида яширди