«Энергосавдо» Жиззах филиали ходими 10 миллион сўм пора билан ушланди

1 дақиқа ўқиш174
«Энергосавдо» Жиззах филиали ходими 10 миллион сўм пора билан ушланди

«Энергосавдо» Жиззах филиали ходими 10 миллион сўм пора билан ушланди

Жиззах вилоятида электр тармоғи билан боғлиқ қоидабузарликни “юмшатиб қўйиш”га уриниш қимматга тушди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, «Энергосавдо» филиали Жиззах шаҳар бўлимида ишловчи Э.М.ни пул олаётган пайтида ашёвий далиллар билан ушлаган.

Маълум қилинишича, S.M.га тегишли оилавий корхонанинг ишлаб чиқариш цехида электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган. Аммо мазкур қоидабузарлик юзасидан далолатнома расмийлаштирмаслик, яъни ҳужжатни “чиқармай қўйиш” эвазига корхона раҳбаридан 10 миллион сўм талаб қилинган ва пул олинаётган вақтда ходим қўлга тушган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қисқаси, электрни ноқонуний улаш ҳам муаммо, уни “пул эвазига ёпиш” эса икки карра муаммо. Энди бу ишга нуқтани тергов қўяди — ким айбдор, ким ҳақ, барчаси расмий тартибда аниқланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?