Тошкент ва Наманган осмонида номаълум жисм кузатилди

19 февраль куни Тошкент шаҳридаги "Космонавтлар" метро бекати яқинида осмондан номаълум жисм тушаётгани кузатилган. Худди шундай ҳолат Наманган вилоятида ҳам қайд этилган.
Наманганда аҳоли кучли шовқин ва ер силкинишига ўхшаш тебранишни ҳис қилгани айтилмоқда. Пойтахтда эса жисмнинг ҳаракати видео тасвирга тушиб қолган.
Гувоҳлар сўзларига кўра, осмонда чақнаш ва қора тутун бир неча соат давом этган. Ҳодиса тахминан соат 12:30–13:00 оралиғида содир бўлган.
Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти маълум қилишича, ҳозирча мазкур жисм метеорит экани расман тасдиқланмаган. Вазият бўйича дастлабки ўрганиш ишлари давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг