Тезкор тадбир: Конимехда 1100 дона патрон мусодара қилинди

1 дақиқа ўқиш165
Тезкор тадбир: Конимехда 1100 дона патрон мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Конимех туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахсга тегишли “Оникс” русумли автотранспорт воситаси текширувдан ўтказилди. Кўздан кечириш жараёнида автомашинанинг юкхонасидан 500 дона 5,6 мм калибрли, отиш учун яроқли патронлар топилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор тадбир шу билан тўхтаб қолмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари текширувни давом эттириб, ушбу шахснинг яшаш хонадонидан ҳам ноқонуний сақланаётган яна 600 дона 5,6 мм калибрли патронларни ашёвий далил сифатида мусодара қилган. Қайд этилишича, жами 1100 дона патрон олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатма сифатида: тегишли лицензия ёки рухсатномасиз ўқотар қурол, унинг асосий қисмлари ҳамда ўқ-дориларни ихтиёрий равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган фуқаролар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?