Тошкентдаги «Изза» қурилиш моллари бозорида ёнғин рўй берди

1 дақиқа ўқиш202
Тошкентдаги «Изза» қурилиш моллари бозорида ёнғин рўй берди

Тошкентдаги «Изза» қурилиш бозорида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса ҳақидаги хабар 21 февраль куни Тошкент шаҳар ФВББга келиб тушган. Ёнғин Учтепа туманида, Қовунчи кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сотиладиган бозор ҳудудида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида хабар келиб тушмаган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов ҳам етиб боргани айтилмоқда.

Ёнғин натижасида бозор ҳудудида тахминан 200 квадрат метр майдонда жойлашган ром ва эшик маҳсулотлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли эса каттароқ йўқотишнинг олди олинган — 2000 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.

Эътиборли томони шундаки, жорий йил 16 февраль куни мазкур бозор Давлат ёнғин назорати органи томонидан белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган. Текширувда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига оид бир қатор қоидабузарликлар аниқлангани сабабли, камчиликлар бартараф этилгунга қадар бозор фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 3 кун муддатга электр таъминотидан узиб қўйилган.

Маълум қилинишича, бозор маъмурияти туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига аниқланган нуқсонларни бартараф этиш бўйича кафолат хати тақдим этган. Бироқ, афсуски, қоидабузарликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилмагани оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Қисқаси, бу воқеа яна бир бор битта ҳақиқатни эсга соляпти: ёнғин хавфсизлиги “кейин қилиб қўямиз” дейдиган нарса эмас. Агар камчиликлар вақтида тузатилса, кўп нарса олдиндан сақланиб қолади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?