date

Мубашшир Аҳмад Тошкентда ихтисослашган шифохонага вақтинча кўчирилди — расмий

Мубашшир Аҳмад Тошкентда ихтисослашган шифохонага вақтинча кўчирилди — расмий

2025 йил октябрида 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) 20 февраль куни чуқурлаштирилган тиббий кўрик учун Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 5-сонли колониядан Тошкентга олиб келинди.

Бу ҳақда унинг адвокати — Абдуллоҳ Содиқ Gazeta.uz нашрига маълум қилди.

Унинг айтишича, Мубашшир Аҳмад Яшнобод туманида жойлашган «Сангород» 23-сонли ихтисослашган касалхонага вақтинча кўчирилган. Ҳозирча ҳимоячиси ва яқинлари у билан кўриша олмаган.

Адвокатга кўра, маҳкумда «чап оёқ артрози» ва «қандли диабет» мавжуд бўлиб, сўнгги пайтда оёқларида яна шиш кузатилган. Шу боис шифокорлар уни тўлиқ ва чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказишга қарор қилган. Текширув камида икки ҳафта давом этиши, келаси ҳафтадан эса барча таҳлиллар олиниши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Мубашшир Аҳмад Тошкентда ихтисослашган шифохонага вақтинча кўчирилди — расмий