20:51 / 29.03.2021
1 387

1 млрд. сўмлик қўлқопларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди

1 млрд. сўмлик қўлқопларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган 518 минг 500 жуфт “тиббий қўлқоп” товарлари “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида қиймати 1 млрд 91 млн. сўмлик мазкур тиббиёт қўлқопларининг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 125 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 млрд. сўмлик қўлқопларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди