Фото: Marie Claire
Узумнинг фойда ёки зарарли экани ҳақида турли маълумотлар мавжуд. Кўплаб нутрициологлар узумни рациондан чиқариб ташлаш керак бўлган зарарли маҳсулотлардан деб ҳисоблайди. Унинг калорияга бой экани эса ҳеч кимга сир эмас. Аслида эса қандай? Ушбу мева фойдалими ёки аксинча? Ушбу саволларга қуйидаги маълумотлар орқали жавоб берамиз.
Зарари
Таркибида табиий шакар — глюкоза бисёр экани ҳисобига узумни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш семиришга олиб келиши мумкин. Моддалар алмашинуви, ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилиши мумкин, аммо меъёрга амал қилинган ҳолда ейилса, аксинча, ҳазм жараёнини яхшилаши мумкин. Қандли диабети бор беморларга эса яхшиси ушбу маҳсулотдан тийилиш тавсия қилинади. Таркибидаги эримайдиган клетчаткаларнинг кўплиги сабаб эса парҳезбоп маҳсулот эмаслиги ва ундан тийилиш кераклиги айтилади. Айрим кишилар организми қабул қила олмайдиган салицил кислотаси эса ошқозон-ичаклар яллиғланиши, қоринда оғриқ ва диареяга сабаб бўлиши мумкин.
Кимларга мумкин эмас?
Сурункали ва ўткир касалликлардан азият чекадиган, аллергияси бор беморларга мазкур мевани истеъмол қилмаслик тавсия қилинади. Бошқа тўғри келмайдиган — балиқ, гўшт, сут маҳсулотлари, қовун ва бодринг билан қўшиб истеъмол қилинганда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Таркибида олтингугурт бор экани сабаб эса ҳомиладор аёлларга ҳам емаслик маслаҳат берилади.
Қандай фойдали хусусиятлари бор?
Узум бир қанча фойдали моддаларнинг кони эканини ҳам унутмаслик керак. Унинг бир шингилида C витаминининг кунлик, К ва Б1 витаминининг 15 фоизга яқин меъёри мужассам бўлади. Ушбу мевада организм учун муҳим бўлган минерал моддалар — темир, натрий, рух моддаси, фосфор, темир ва калий бисёр бўлади. Унинг истеъмол тромблар пайдо бўлишининг олдини олади, миокард инфарктидан кейин тикланишга ёрдам беради, холестеринни камайтириб, қон босимини меъёрда бўлишини таъминлайди. Қоннинг ивишидан ташқари, айланишини ҳам яхшилайди. Ушбу маҳсулот организмни ёшартириб, сочлар, тирноқ ва тери аҳволини яхшилайдиган антиоксидантларни ўз ичига олади. Қариш жараёнини секинлаштиргани сабаб эса парвариш ва озиқлантирувчи воситаларнинг аксариятига узум шарбати ёки ёғи қўшилади.
Яна қандай афзалликлари бор?
Кўриш қобилияти билан боғлиқ келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиши, узумга хос афзалликлардан саналади. Ундаги лютеин ва зеаксантин кўз гавҳари ва пардасини ҳимоя қилади. Шунингдек, таркибида мелатонин мавжудлиги ҳисоби уйқу меъёрлашади, куч тўплашга ёрдам беради.
Хулоса ўрнида
Хулоса қилиб айтганда ҳаммаси узумнинг танланган навига боғлиқ. Масалан, нордонида кам калорияли, европача қора нави эса энг фойдали ҳисобланади. Яшили эса пўстида фойдали моддалар сероб экани сабаб фойдалидир. Шу сабаб ҳам унга биргина зарарли ёки фойдали деб таъриф бериб бўлмайди. Меъёри билинса салбий таъсир қилмайди, ошириб юбориш эса турли муаммоларга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди