23:20 / 29.11.2021
2 754

Апельсиннинг кўпчиликка номаълум фойдали хусусиятлари

Апельсиннинг кўпчиликка номаълум фойдали хусусиятлари
Фото: Harper’s Bazaar
Апельсиннинг фойдалари ҳақида гап кетганда, дарҳол C витамини ёдга тушади. Албатта, бу цитрус мева аскорбин кислотасининг юқори миқдори билан тўйинган, аммо бу унинг фойдали хусусиятларининг охири эмас. Апельсин организмнинг барча тизимларига фойдали таъсир кўрсатадиган турли хил моддаларга бой, овқат ҳазм қилиш тизимидан тортиб асаб тизимига қадар.

Битта катта апельсин C витамини кунлик қийматнинг тахминан 80 фоизини ўз ичига олади. Аскорбин кислотаси организмда жуда кўп муҳим функцияларга эга. Бу иммунитетни мустаҳкамлаш ва сақлашга ёрдам беради, яллиғланиш жараёнларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, организмда табиий коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва шу билан қариш жараёнини секинлаштиради. Бундан ташқари, C витамини организмнинг энергия учун ёғ заҳираларидан фойдаланиш қобилиятини оширади. American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, организмдаги C витаминининг паст даражаси вазн ортиши хавфи билан бевосита боғлиқ.

Апельсин овқат ҳазм қилиш тизимининг тўғри ишлаши ва соғлом ичак микробиомаси учун зарур бўлган клетчаткага ҳам бой. Шунингдек, клетчатканинг кўп қисми унинг мевасида эмас, балки апельсиннинг оқ пўстида мавжуд.

Апельсинлар яллиғланишга қарши таъсирга эга флавоноид антиоксидантларнинг манбаи ҳисобланади. Улар эркин радикаллар билан самарали курашади ва тана ҳужайраларини шикастланишдан ҳимоя қилади. Флавоноидларнинг яқинда ўтказилган клиник тадқиқотлари шуни кўрсатдики, уларнинг асаб тизими ва руҳий саломатликка фойдали таъсири мавжуд. Улар депрессия хавфини камайтириши мумкин ва герперидин деб аталадиган махсус бирикма Альцгеймер касаллигининг ривожланишининг олдини олади.

Ушбу меванинг қобиғи ҳам максимал даражада фойдали. Қобиқнинг оқ аччиқ қатламини ажратиш осон. Шунингдек, салат, гўштли таомлар ва чойларга ундан қўшиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Апельсиннинг кўпчиликка номаълум фойдали хусусиятлари