Голливуд юлдузи Софи Тёрнер яқиндаги интервьюсида актёр Кит Харингтон билан бирга янги “Террор” фильмида суратга олинган саҳналар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Pravilamag хабар берди.
Тёрнернинг сўзларига кўра, фильмда у ошиқ-қиз образини ижро этгани ўзи учун осон кечмаган. Чунки у ва Харингтон бир вақтлар машҳур “Тахтлар ўйини” сериалида бир оила аъзолари — Жон Сноу ва Санса Старк ролини ўйнашган. Шу сабабли янги лойиҳада романтик саҳналарда қатнашиш унга бироз ноқулай туюлган.
“Сценарийни ўқиганимизда, ўзаро яқин саҳналар борлигини кўриб ҳайрон бўлдик. Чунки мен уни ҳаётда ҳам, сериалда ҳам акадек қабул қилардим. Шунинг учун илк суратга олиш пайтида ўзимни ғалати ҳис қилдим”, — дейди актриса.
Шу билан бирга, Тёрнер фильм сценарийси жуда кучли эканини таъкидлади ва улар бу ҳолатни профессионал йўл билан енгиб ўтишга ҳаракат қилишганини қўшимча қилди.
“Террор” фильми 15-аср воқеалари асосида суратга олинган бўлиб, унда Софи Тёрнер ижро этган Энн образи қайнонаси билан яшайди. Бироқ уларнинг тинч ҳаёти ўтмишдан қайтган одам туфайли издан чиқади. Фильмда, шунингдек, Марсия Гей Харден, Лоуренс О’Фуарайн ва Жонатан Ховард ҳам иштирок этган. Картина премьераси санаси ҳали маълум эмас.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!