07:26 / 08.02.2022
1 100

Иқтисодчилар гўштни кўп истеъмол қилиш зарарли деган фикрга қўшилишди...

Иқтисодчилар гўштни кўп истеъмол қилиш зарарли деган фикрга қўшилишди...
Нидерландиялик тадқиқотчилар «гўшт солиғи» аслида қанча бўлиши лозимлигини ҳисоблаб чиқишди. Бунда мол, қўй, чўчқа ва парранда гўштини истеъмол қилиш жаҳон экологиясига етазадиган зарарни қоплаш харажатлари кўзда тутилди, деб ёзди «Top Agrar» нашри.

Ҳайвон турига қараб, гўшт истемоли билан боғлиқ экологик зарарни тўлиқ ҳисобга олиш учун, саноати ривожланган мамлакатлардаги тегишли истеъмол нархларининг камида 20-60 фоизи миқдорида солиққа тортилиши керак. Утрехт университетининг иқтисодиёт мактаби бошчилигида ЕИ мамлакатлари қатор университетлари олимлари яқинда ўтказган тадқиқот шундай хулоса беради.

Соддароқ тушунтирганда
Иқтисодчилар ҳар бир гўшт турини етиштириш глобал экологияга етказадиган зарарни қуйидагича ҳисоблашди:

Мол гўшти: 1 кг — 5,16/8,26 евро
Қўй гўшти: 1 кг — 3,33 еврогача
Чўчқа гўшти: 1 кг — 1,74 еврогача
Парранда гўшти: 1 кг — 1,35 еврогача

Тадқиқотчилар истеъмол солиғи худди шу тартибда баҳоланиши керак, деган фикрга келишган. Албатта, бу баҳолашлар бирмунча тор доирани қамраб олган. Хусусан, чорвачилик фаолияти натижасида ҳавонинг ифлосланиши био хилма-хиллик ҳамда саломатликка етказадиган зарар ҳисобланмаган.

Иқтисодчиларнинг фикрича, гўшт истеъмоли саломатлика етказадиган зарар ҳам қўшилганида янги гўшт учун солиқни тахминан уч карра оширишга тўғри келарди.

Гўшт истеъмоли қанча кўп бўлса, глобал экологик муаммолар кўлами ҳам шунча йириклашади. Гўшт учун акцизларнинг жорий этилиши бунда ечим бўлиши мумкин. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ҳам бу чоралар қўл келиши мумкин, чунки гўштни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш кўплаб касалликларни келтириб чиқариши билан ҳам хавфли, дейишмоқда европалик олимлар.

P.S.: Тадқиқот Европа иттифоқининг ривожланган мамлакатлари учун ўтказилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иқтисодчилар гўштни кўп истеъмол қилиш зарарли деган фикрга қўшилишди...