date

Андижонда 2 млрд сўмлик тилла тақинчоқларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Андижонда 2 млрд сўмлик тилла тақинчоқларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказган рейд давомида йирик миқдордаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Андижон шаҳрида олдиндан кузатувга олинган шахс бошқа бир кишидан ичида заргарлик буюмлари жойланган жўнатмани олаётган вақтда қўлга олинди. Жўнатма белгиланган тартибда, гувоҳлар иштирокида очиб кўрилганида, унинг ичида махсус тайёрланган 3 та ўрам борлиги аниқланди.

Ушбу ўрамларда умумий оғирлиги 1 килограмм 138 грамм бўлган 175 дона тайёр заргарлик буюмлари бор эди. Барча тақинчоқлар олтиндан ясалган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви ва сифати тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмас эди.

Мазкур тақинчоқларнинг дастлабки баҳоси 2 миллиард сўм атрофида экани айтилмоқда. Товарларга нисбатан белгиланган тартибда тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган даврида Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний савдосига оид 55 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 2 млрд сўмлик тилла тақинчоқларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди