
“Барселона”нинг ёш истеъдод соҳиби Ламин Ямал жорий мавсум ва келаси йирик мусобақалар борасида ўз олдига жуда катта мақсадлар қўйганини очиқ билдирди. 18 ёшли вингернинг айтишича, у фақат яхши ўйнашни эмас, балки мавсумнинг барча энг нуфузли совринларини забт этишни ҳам ният қилган.
Ёш футболчи ўзининг шахсий амбициялари ҳақида гапириб, “Олтин тўп”ни қўлга киритишга ҳам ишоняпти. Унинг фикрича, “Барселона” таркибида Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш, Испания терма жамоаси билан эса Жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритиш мумкин.
“Мен 2026 йилда ҳамма нарсада ғалаба қозонишни истайман. Ва, албатта, бунинг иложи борлигини яхши биламан”, — дея Ямал ўз ишончи билан ўртоқлашган.
Катта қайд этиш керакки, Ламин Ямал ҳозирнинг ўзида Европадаги энг ёш ва энг ёрқин иқтидорлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Унинг техник маҳорати, тезлиги ва майдондаги хулқ-атвори “Барселона”нинг келажак режаларида катта ўрин тутади. Клуб ҳам, мураббийлар штаби ҳам ундан келаси йилларда жамоанинг етакчи қаҳрамонига айланишини кутмоқда.
Мухлислар эса Ямалнинг бу қадар катта мақсадлар қўйганини қувонч ва ҳавас билан кутиб олмоқда. Чунки футболчида бундай натижаларга эришиш учун ҳам иқтидор, ҳам характер, ҳам иштиёқ етарли экани кўпчилик томонидан қабул қилинаётган фикр.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.