date

Маймун мияси энди суперкомпьютерда моделлаштирилди

Маймун мияси энди суперкомпьютерда моделлаштирилди
Хитой олимлари “Дарвин маймуни” (Wukong) номли суперкомпьютер ёрдамида маймун миясининг ишлашини моделлаштиришга муваффақ бўлди. Ушбу тизим 2 миллиард нейрон ва 100 миллиард синапсдан иборат бўлиб, атиги 2000 Вт энергия сарфлайди.

Wukong — дунёдаги энг йирик нейроморфик компьютерлардан бири саналади. Унинг имкониятлари биологик мия тузилишини сунъий равишда қайта яратиш, мураккаб нерв сигналларини таҳлил қилиш имконини беради.

Ушбу ёндашув нафақат сунъий интеллект ривожига хизмат қилади, балки инсон мияси ва неврологик касалликларни чуқур ўрганиш учун ҳам кенг имкониятлар очади. Тадқиқотчилар бу орқали Альцгеймер, Паркинсон каби касалликларни чуқур таҳлил қилишга умид боғламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Маймун мияси энди суперкомпьютерда моделлаштирилди